
Инвестициялар, саноат ва савдо

Кудратов Лазиз Шавкатович
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири
Мамлакат иқтисодиёти ва аҳоли бандлигида саноат жуда катта ўрин тутади.
2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди. Хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, қарийб 35 миллиард долларни ташкил қилди. Қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушди. Экспорт 27 миллиард долларга етди. Тоғ-кон, нефтгаз, кимё, қишлоқ хўжалиги соҳаларида инвестиция 2 карра ошган. 50 та туманга 100 миллион доллардан кўп сармоя кириб келган. 22 та эркин иқтисодий зонадаги 589 та корхона 42 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган.
2025 йилнинг 21-апрель куни “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонига кўра, қуйидагилар 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:
(а) 30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
(б) давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;
(в) дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.