ИССВ ва БАА компаниялари ўртасида ҳамкорлик музокаралари
2025-06-20 09:45:00 / Янгиликлар
Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад Ал Мазруий, БАА инвестициялар вазири Муҳаммад Ҳассан Алсувайди, Abu Dhabi Investment Authority (АДИА) Суверен жамғармаси бошқарувчи директори шайх Ҳамед бин Заед Ол Наҳаён ҳамда БААнинг етакчи компаниялари вакиллари билан самарали учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар илгари эришилган келишувлар ижросини ва янги инвеститсиявий ҳамда савдо лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Ташриф доирасида ўтказилган Ўзбекистон–Дубай бизнес форуми икки мамлакатдан 100 дан ортиқ бизнес вакилларини бир жойга жамлади. Форум ва B2B учрашувлар чоғида экспортни кенгайтириш масалалари ҳамда саноат ишлаб чиқариши ва инфратузилмани ривожлантириш йўналишида истиқболли ўзаро манфаатли ташаббуслар муҳокама қилинди.