Теҳронда Эрон Президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди
2025-05-12 17:30:00 / Янгиликлар

Дастлаб, Ўзбекистон томони мамлакатимиз делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг йўллаган самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Учрашувда икки давлат Раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли ўзаро ҳамкорлик кенг қамровли муносабатлар даражасига кўтарилгани, Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси минтақа барқарорлиги учун ҳам муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналиши бўлган савдо-иқтисодий ва инвестициявий, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, ҳудудлараро ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Теҳронга ташриф доирасида Эрон инновациялар ва технологиялар уйига ҳам ташриф буюрилиб энергетика, тиббиёт ва фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, IT, қурилиш сингари соҳалардаги илғор маҳсулот ва ишланмалар билан танишилди.
Шунинг билан Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Эронга ташрифи якунланди.