Вазир Cове Capital LLC компанияси бошқарувчи ҳамкори билан учрашди
2025-04-29 10:35:00 / Янгиликлар
2025 йил 28 апрель куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов, вазирлик масъуллари, “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ раҳбарияти билан биргаликда Cove Capital LLC компанияси бошқарувчи ҳамкори Пини Алтхаус билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда сўнгги йилларда мамлакатимизда геология ва тоғ-конь саноати соҳасига қаратилаётган эътибор, “Ер қаъри тўғрисидаги” Қонуннинг янги таҳрири, инвесторларга ҳамда ер қаъри фойдаланувчиларига яратилаётган шарт-шароитлар, соҳага сармоя киритишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.
Шу билан бирга хориж томонига “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ фаолияти, асосий вазифалари, инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.