
Иқтисодиёт ва Молия

Кучкаров Джамшид Анварович
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири

Кудбиев Шерзод Давлятович
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси Раиси
2022 йил мураккаб бўлганига қарамай, иқтисодиётда ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Хусусан, 2022 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5 фоиздан юқори суръатда ошган. Экспорт ҳажми 14 фоиз ўсиб, 19 миллиард долларни ташкил этган. Юртимиздаги тизимли ислоҳотлар туфайли инвестициялар ҳажми ЯИМнинг 30 фоизидан ортиқ даражага етди. 2022 йилнинг ўзида Ўзбекистон иқтисодиётига 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.
Маълумки, инфляция фақатгина макроиқтисодий кўрсаткич эмас, аҳоли даромади ва турмуш тарзига таъсир қилувчи омил ҳисобланади. 2022 йил якуни билан юртимизда инфляция 12,3 фоизни ташкил этган эди. Барча иқтисодий механизмларни қўллаб, жорий йилда бу кўрсаткични 10 фоиздан пастга тушириш мақсад қилинмоқда. Аҳоли даромадларини оширишда уларнинг бўш пул маблағларини молия бозорига жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада яратилаётган қулайликлар ўз натижасини бермоқда. Жумладан, охирги уч йилда аҳолининг банкдаги омонатлари 2 бараварга ошди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2025–2027 йилларда давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2024 йил 20 декабрдаги 865-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу Стратегиянинг мақсади 2025–2027 йиллар давомида “яшил” давлат харидларининг улушини ошириш, шунингдек, иқтисодий ўсишда муҳим бўлган барқарор, кенг рақобатга асосланган давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган давлат харидлари сиёсатини белгилашдан иборат.
2024 йилда Давлат–хусусий шериклик соҳасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар ҳамда 2025 йилги режалар тўғрисида маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2025 — 2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2025 йил 8 апрелдаги 210-сон қарори қабул қилинди.
2025 йилнинг 21-апрель куни “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонига кўра, қуйидагилар 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:
(а) 30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
(б) давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;
(в) дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.