Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигидаги йиғилиш давом этмоқда
2025-05-08 15:55:00 / Янгиликлар
Ўта танқидий руҳда ўтаётган тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан видеоселекторда белгиланган вазифаларни, биринчи навбатда, бирламчи тиббиёт тизимида жорий этиш, жумладан, қатор кўрсаткичлар бўйича ортда қолаётган Иштихон туманини намунавий ҳудудга айлантириш, жойларда касалликлар профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ва даволаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, соҳада рақамлаштириш ишларини янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ижроси юзасидан масъулларга қатъий топшириқлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати