Сирдарё вилоятида 1 чоракда амалга оширилган ишлар
2025-06-06 09:00:00 / Янгиликлар

Вилоятдаги мавжуд йирик корхоналар билан кичик бизнес субъектлари ўртасида кооперация алоқаларининг мустаҳкамланиши натижасида, тадбиркорлик субъектлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, ўтган давр мобайнида кичик бизнес субъектлари сони 19 121 тани ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 2,5 баробарга оширишга эришилди.
Хизматлар соҳасида сўнгги беш йилда 50 та янги тармоқлар ташкил этилиб, соҳада фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 11 мингтадан ошди. Ушбу корхоналар томонидан 70 дан ортиқ хизмат турлари кўрсатилиб келинмоқда.
Бугунги кунда вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 81,9 фоизи, жумладан 40,7 фоизи электр энергияси ишлаб чиқариш, 18,7 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, 10,6 фоизи тўқимачилик маҳсулотлари 4,2 фоизи резина ва пластмасса маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Таъкидлаганимиздек, ҳудудда энергетика, металлургия, кимё, , қурилиш материаллари, фармацевтика барқарор ривожланган. “Sirdaryo Mega Luks” МЧЖ “Sirdarya Ceramic Production” МЧЖ, “Baxtteks-Farm” МЧЖ, каби йирик саноат қувватлари фаолият кўрсатади. Уларда йилига 11 трлн сўмдан зиёд саноат маҳсулотлари тайёрланади.
Бугун уларнинг ёнига “Acwa Power Sirdarya”, “Asaka Motors International” корхоналар қўшилиб, ҳудудларда ишлаб чиқаришлар йўлга қўйилмоқда.
Вилоят инвестицион жозибадорлигининг ошиши катта кичик шаҳар қўрғонлардан тортиб, энг олис овулларда ҳам инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиб, маҳсулотлар экспортининг кўпайишига ҳамда янги иш ўринларини ташкил этилишига ва бунинг натижасида аҳоли даромадларининг ўсишига замин яратмоқда.
Вилоят инвестицион жозибадорлигининг ошиши катта кичик шаҳар қўрғонлардан тортиб, энг олис овулларда ҳам инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиб, маҳсулотлар экспортининг кўпайишига ҳамда янги иш ўринларини ташкил этилишига ва бунинг натижасида аҳоли даромадларининг ўсишига замин яратмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилоятида 2018 йилнинг 1 январида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 85 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 237 тадан ошиб, қарийб 2,8 баробарга етди.
Кейинги йилларда бунёдкорликлар кўлами янада ошиб, вилоятда 2017-2024 йиллар давомида давлат дастурлари доирасида ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 1 триллион 130 миллиард сўм бўлган 387 та ижтимоий соҳа объектлари ва умумий қиймати 80,05 миллиард сўм бўлган 24 та спорт комплекслари янгидан қурилиб ва капитал реконструкциядан чиқарилган.
Хусусан, 134 та умумтаълим мактаби, 134 та мактабгача таълим ташкилотлари, 119 та соғлиқни сақлаш объектлари янгидан қурилиб ва капитал реконструкциядан чиқарилган.
Шунингдек, мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолини хусусий уй-жойлар билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ўз бошпанасига эга кишининг эртанги кунга ишончи мустаҳкам бўлади. Вилоятимизда ҳам кейинги беш йилда 91 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, сўнги йилларда уй-жой қурилиши кўлами қарийб 3,2 бараварга ошди. Мазкур қурилишларга давлат бюджети ва тадбиркорлик субъектларининг маблағлари йўналтирилиб, 3 389 та хонадонли арзон ҳамда тижорат уй-жойларининг калити ўз соҳиблари ихтиёрига топширилди.
Вилоятда 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига мактабгача таълим ташкилотлари сони 1117 тани ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 7,2 баробарга кўпайди.
Таълим ва тарбиянинг кейинги босқичи умумий ўрта таълимни ривожлантириш бўйича ҳам муайян ютуқларга эришилди. Чунончи, 2023-2024 ўқув йилида вилоятдаги 314 та мактабни 9771 нафар ўқувчи тамомлаб, шулардан 5153 нафари (52,7 фоиз) олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди. Бу республикадаги 6-ўрин кўрсаткич.
Сирдарё вилояти сўнгги йилларда Республикада етакчи бўлиб, таълим тизимига берилаётган эътибор алоҳида эътироф этилди.
Охирги 3-4 йил ичида Сирдарё вилоятида 1 та алоҳида Гулистон давлат педагогика институти ташкил этилиб, таълим сифати ва самарадорлиги янада оширилгани ҳам эътирофи жиҳатлардан биридир.
Мамлакатимизда инсон ҳаёти учун муҳим ва зарур соҳалардан бири бўлган — соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Бугунги кунда вилоятда 11 та шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаси, 11 та кўп тармоқли марказий поликлиникалар, 38 та оилавий поликлиника, 73 таоилавий шифокор пунктлари фаолият юритмоқда.
Бундан ташқари, 15 нафар юрак хасталиги бўлган ёшлар ҳомийлар ҳисобидан жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, соғломлаштирилди.
Сирдарёда вилоятлар ичида илк маротаба 21 нафар беморда буйрак трансплантацияси мувафаққиятли амалга оширилди.
Вилоятда сўнгги 5 йилда хусусий тиббиёт муассасалари сони 1,5 баробар кўпайиб, 144 тага етди.
Вилоятда 2023-2024 йилларда туризм соҳаси бўйича умумий қиймати 625,8 млрд сўмлик жами 83 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шундан 2023 йилда умумий қиймати 86,9 млрд сўмлик 20 та, 2024 йилда умумий қиймати 37,6 млрд сўмлик 13 та, жами 124,5 млрд сўмлик 33 та лойиҳалар амалга оширилди.
Натижада, 2024 йилда инвестиция дастурлари доирасида 1 та хостел, 1 та дам олиш маскани, 1 та йўл бўйи туризм хизматлари ва 10 та хусусий тиббиёт муассасалари, савдо комплекслари, умумий овқатланиш хизмати бошқа туризм хизматларига оид лойиҳалар ишга туширилиб, жами 120 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Вилоятда жами жойлаштириш воситалари сони 59 тага етказилди, шундан, 13 та меҳмонхона, 24 та хостел, 22 та меҳмон уйлари.
2024 йил давомида вилоятга 113,8 минг нафардан ортиқ хорижий ва 486,3 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилиб, 2023 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи 13 фоизга ошди. Туризм экспорти ҳажми 24,2 млн долларга етказилди.
Ўтган даврда “Кўҳна Ховос” археологик ёдгорлиги муқаддас қадамжони обод этиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилиб, бугунги кунда мазкур муқаддас масканлар нафақат маҳаллий туристлар, балки хорижлик меҳмонларга ҳам хизмат кўрсатмоқда.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЙЎНАЛИШИДА:
Вилоят ҳудудларида 2017-2025 йиллар давомида жами 36 минг гектар ер майдонлари ўзлаштирилди.
Ўзлаштирилган майдонларнинг 280 гектардан кўпроқ майдонларга узумзорлар ва мевали боғлар барпо этилди.
10,8 минг гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинлари экилиб, қўшимча 72 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда.
Ер майдонларни ўзлаштириш ҳисобига 9 минг 541 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилиб аҳоли бандлиги таъминланишига эришилди.
ҚУРИЛИШ ЙЎНАЛИШИДА:
2025 йил уй-жой қурилиши дастури доирасида вилоятда жами 3100 хонадонли 72 та уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда амалда 313 хонадонли 8 та (19404 минг кв.м)кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Хусусан:
Янгиер шаҳар “Янги Ўзбекистон” массиви умумий майдони 16 гектар ташкил этиб, шундан 1,04 гектар (26 та 520 хонадон), Боёвут тумани “ Янги Ўзбекистон ” массиви умумий майдони 30 гектар ташкил этиб, шундан
0,76 гектар (12 та 864 хонадон) ер майдон аукцион савдолари орқали сотилган.
Ушбу “Янги Ўзбекистон” массивларининг ҳар бирига 1 тадан янги мактаб, мактабгача таълим муассасаси, оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда 32 дан ортиқ хизмат кўрсатиш объектлари қуриб фойдаланишга топширилди ва тўлиқ муҳандислик коммуникация тармоқлари билан таъминланди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ташкил этилганлигига уч йил бўлган бўлса, ушбу давр оралиғида вилоятимиз ҳудудида қарийб 50,5 миллион дона ҳар хил турдаги дарахт ва бута кўчатларини экилиб, 148,9 гектар ортиқ ер майдонига “яшил боғ”, “яшил белбоғ”, “яшил жамоат парки” ташкил этилди ҳамда жорий йилдан бошлаб “менинг боғим” лойиҳасига старт берилди.
Маълумот учун: бугунги кунга қадар 28 та “яшил боғ”, 13 та “яшил белбоғ”, 31 та “яшил жамоат парки” ташкил этилган.
Мазкур, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятда йилига ўртача 14 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экилиб, яшиллик даражамиз 14,1 фоизга оширилди.
ТУРИЗМ СОҲАСИДА:
2025 йилнинг I чораги давомида вилоятга 11,1 минг минг) нафар хорижий ва 78,1 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилди. 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш кўрсаткичи 8 фоизга ошди. Туризм экспорти ҳажми 2,45 млн.долларга етказилди. 2025 йил I чорагида Қозоғистон, Тожикистон, Хитой давлатларидан энг кўп хорижий сайёҳлар оқими кузатилди. (10,5 минг).
2024 йилнинг биринчи чорагида 8,3 минг нафар хорижий ва 73,8 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилган.
2023 йилга нисбатан ўсиш 8 фоизга ошган.
2025 йилнинг I чораги давомида 1 та (1 та меҳмонхона) жойлаштириш воситалари ташкил этилди.
2016 йилда вилоят бўйича фақатгина Гулистон шаҳрида 5 та меҳмонхонада 146 та ўрин мавжуд эди. Туризм соҳасини қўллаб қувватланаётганлиги, 45 дан ортиқ давлатлар билан визасиз режим жорий этилганлиги натижасида меҳмонхоналарга бўлган талаб кескин ортди.
Бугунги кунга келиб вилоятдаги жойлаштириш воситалари сони 59 тага ўринлар сони 1196 тага етказилди, шундан: 13 та меҳмонхона, 24 та хостел, 22 та меҳмон уйлари.
2025 йилнинг I чорагида 1 та тур-компаниялар фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг сони 30 тага, тур-маршрутлар сони 15 тага етказилди.
2016 йилда ушбу кўрсаткич бор йўғи 2 тани ташкил этган холос.