Бемор болажонлар учун "Кўчма арча"
2024-12-27 12:00:00 / Янгиликлар

Байрам арафасида республикамиз бўйлаб турли тадбирлар кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Ўзбекистон "Адолат" СДП томонидан бемор болажонларга қувонч улашиш мақсадида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Сирдарё вилоят филиалида даволанаётган бемор болалар ва уларнинг ота-оналари учун "Эзгу мақсадлар йўлида бирлашамиз!" лойиҳаси доирасида "Кўчма арча" байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида шифохонада даволанаётган бемор болажонларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Ушбу лойиҳа доирасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон филиалида даволанаётган бемор болалар ва уларнинг ота-оналари учун ўтказилган тадбир ҳам даволанаётган болажонларнинг кўнглини қувончга тўлдирди. "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан болажонларга байрам совғалари улашилди.