Хитойга амалий сафар давом этмоқда
2024-12-05 18:20:00 / Янгиликлар
Амалий ташриф билан Хитойга борган вилоятимиз делегацияси аъзоларининг бир гуруҳи бугун Тяньцзинь шаҳрида бўлиб, Баоди саноат туманида ўтказилган бизнес-форумида қатнашди.

Таъкидланишича, бу ерда жойлашган технопаркларда асосан автомобилсозлик, мебелсозлик, ёғочсозлик, металлургия, фармацевтика, тўқимачилик каби соҳаларга ихтисослашган 5 мингдан зиёд саноат корхоналар фаолият юритади.
Форум доирасида 30 га яқин ана шундай йирик ишлаб чиқариш қувватлари вакиллари билан музокаралар олиб борилди. Сирдарё вилоятининг иқтисодий имконияти ва инвестиция салоҳияти тақдимот қилинди.
Якунда ҳамкорликдаги ишларнинг илк дебочаси сифатида "Сирдарё — Тяньцзинь биродарлик офиси"ни очиш тўғрисида келишув имзоланди.