Сирдарё ва Краснодар ўлкаси ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди
2024-07-03 19:00:00 / Янгиликлар

Унда май ойининг охирида Тошкентда бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон ҳудудлараро Кенгаши мажлиси вақтида бошланган музокараларни фаол давом эттириш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар йўналишдаги лойиҳалар истиқболлари муҳокама қилинди.
2023 йилда Сирдарё вилояти ва Краснодар ўлкаси ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 133 миллион долларни, жорий йилнинг январь-май ойларида эса бу кўрсаткич 35 миллион долларни ташкил этгани қайд этилди.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, машинасозлик, тўқимачилик саноати ва туризм каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан томонлар бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди. Бу мақсадлар йўлида бизнес вакилларини фаол қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар беришга келишиб олинди.