Вазирлик ва UNESCO ўртасида рақамли статистика бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди
2025-06-27 09:25:00 / Янгиликлар

Учрашувда мамлакатда рақамли трансформация, ахборот-коммуникация технологиялари, давлат хизматларини рақамлаштириш ва статистика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Вазир 2017 йилдан бери мамлакатда маълумотлар тарқатилиши ва сифатининг яхшиланиши, инсон саломатлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, IT соҳасининг ривожланиши ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, таълим сифатини ошириш ва сунъий интеллект муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қўшимча қилинди.
Томонлар маълумотларнинг шаффофлиги, сифатини ошириш, янги маълумотлар базалари яратиш ва хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олдилар.
Маълумот учун: UNESCO Статистика институти (UIS) — таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳаларида халқаро миқёсда солиштирилиши мумкин бўлган асмий ва ишончли маълумотлар манбаи ҳисобланади. UNESCOнинг расмий статистика агентлиги сифатида UIS миллий статистика идоралари, тегишли вазирликлар ва бошқа статистика ташкилотлари билан ҳамкорликда UNESCOнинг фаолият соҳалари бўйича турли кўрсаткичларни ишлаб чиқаради.