Мўғулистонда илк маротаба “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда
2025-06-24 11:35:00 / Янгиликлар

"Бугун биз тарихий аҳамиятга эга воқеанинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Илк бор Мўғулистонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.
Бу муҳим воқеа икки давлат раҳбарларининг дўстона ва яқин ҳамкорлигининг самарасидир.
Тадбир маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, халқларимиз ўртасидаги ўзаро тушунишни чуқурлаштириш йўлида катта аҳамиятга эга. У умумий тарих, ўхшаш қадриятлар, санъат ва маънавиятга бўлган ҳурматимизни янада кучайтиради. Шу ўринда таълим соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратишни истайман. Мўғулистонлик санъаткорлар ўз вақтида Ўзбекистонда таълим олган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бу йўналишда муҳим майдон бўлиб хизмат қилган. Машҳур Мўғулистон халқ артистлари — Очиржансангийн Ганбаатар, Доржийн Алтантуяа каби ижодкорлар айнан шу ерда ўз маҳоратларини оширган"
- дейди Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков учрашув давомида.