Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган элчиси — Дуйшонқул Чотонов билан учрашди.
2025-06-19 09:40:00 / Янгиликлар
Учрашув аввалида элчи томонидан Ўзбекистондаги таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланди.

Мулоқот давомида ҳамкорликда ДХШ асосида мактабгача таълим муассасаларини очиш, ўқувчилар алмашинуви, қўшма таълим тадбирлари ҳақида сўз юритилди.