Semmelweis университетида соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасида янги истиқболлар
2025-06-13 09:35:00 / Янгиликлар
Спорт вазири Адкҳам Икрамов Венгриянинг Семмелwеис университетида соғлиқни сақлаш тизими, аҳоли, хусусан, спортчиларнинг соғлиғи барқарорлигини таъминлаш юзасидан музокаралар олиб бориш мақсадида Венгрия масъуллари билан учрашди.

Ҳамкорлар билан стоматология йўналиши, кондуктив тиббиёт, шунингдек, юрак-қон томир касалликларини даволаш, юрак трансплантацияси бўйича Венгрия мисолида Европа тажрибасини ўрганиш, ҳамда ушбу масалалар юзасидан ўзаро талабалар алмашинуви, малака ошириш курслари ва қўшма лойиҳаларни ташкил этиш борасида истиқболли режалар муҳокама қилинди.