Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Полшанинг ZAiKS ташкилоти бош директори Карол Коссински ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди
2025-06-13 09:20:00 / Янгиликлар

Унда, Полшанинг муаллифлик жамияти - ZAiKS бош директори Карол Коссински бошчилигидаги делегацияси, вазирлик марказий аппарати вакиллари ҳамда Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ижрочи директори Бахтиёр Усманов иштирок этишди.
Учрашув давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча соҳалар қатори маданият ва санъат соҳасида ҳам тобора ривожланиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, учрашувда, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тажриба алмашинувларини кучайтириш, Ижодкорлар ва ижрочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш, маданий ва ижодий алмашув дастурларини йўлга қўйиш, ёзувчилар, композиторлар, режиссёрлар, дизайнерлар ва бошқа санъаткорлар учун қисқа ва узоқ муддатли курслар ташкил этиш, муаллифлик ҳуқуқларини ўзаро тан олиш ва лицензиялаш масалаларида маслаҳатлашувлар ташкил этиш каби бир қатор ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув дўстона руҳда ўтди.