Бошқирдистон Республикаси делегация билан учрашув
2025-05-30 15:15:00 / Янгиликлар
Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов Бошқирдистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Бошқирдистон Республикаси Спорт вазири Руслан Хабибов бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда меҳмонларга мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёд этилаётган спорт объектлари, шунингдек, юртимизда фаолият олиб бораётган спорт мактаб ва марказлари ҳақида маълумот берилди.
Бундан ташқари Ўзбекистонда спорт соҳасини рақамлаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар ва “ЭРП sport” платформаси ҳақидаги тақдимот ҳам ўтказилди.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасида спорт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда қишки спорт турлари бўйича қўшма ўқув машғулот йиғини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.