Буюк Британиядаги самарали учрашувлар тўғрисида
2025-05-21 09:15:00 / Янгиликлар

Учрашувда Салим ал Малик Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтар экан, бу борада мамлакат раҳбари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритди.
Учрашув давомида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик, хусусан Ўзбекистонда ICESCO билан биргаликда таълим йўналишига доир халқаро конференция ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, бутунжаҳон таълим форуми доирасида Ҳилола Умарова Буюк Британия Парламенти Давлат котиби ўринбосари — Эрта ёшдаги болалар таълими вазири Стивен Жеймс Морган билан учрашди.
Учрашувда Стивен Морган мактабгача таълим йўналишида Буюк Британия тажрибаси ҳақида сўз юритди.
Томонлар ўзаро ҳамкорлик ва икки томонлама тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилишди.
Бундан ташқари, ўзаро мулоқот давомида болаларни соғлом овқатлаштириш йўналишидаги ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида ҳам фикр алмашилди.