Спорт вазири Адкҳам Икрамов Халқаро Алпагут федерацияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди
2025-05-07 09:30:00 / Янгиликлар
Даставвал, меҳмонга Давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида меҳмонлар ушбу спорт турини оммалаштириш, ҳамкорлик ва келгуси мусобақалар юзасидан таклифларини билдириб ўтишди.
Учрашув якунида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик алоқаларни янада яхшилаш бўйича келишиб олинди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Бутунжаҳон алпагут федерацияси (World Alpagut Federation, WAF) — 2014 йилда Алпагут жанг санъатини ривожлантириш ҳамда бошқа мамлакатлардаги Алпагут клублари ва федерацияларини бошқариш мақсадида тузилган халқаро спорт ташкилоти ҳисобланади. Дунёдаги 50 дан ортиқ давлатда WАФнинг расмий вакиллари, клублари ва федерациялари мавжуд.