Ўзбекистон ва Япония ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди
2025-05-05 11:45:00 / Янгиликлар
1 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Адлия вазири Кеисуке Сузуки билан учрашув ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мулоқот чоғида ҳар бир мамлакат икки ва кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлашда давом этаётганлиги таъкидланди. Бир қатор минтақавий ва глобал масалалар, хусусан, ҳуқуқий ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, бошқарув соҳасини такомиллаштириш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича илғор тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мамлакатларда амалга оширилаётган ислоҳотларга кўмаклашувчи адлия тизимлари ўртасидаги институтсионал ҳамкорликнинг янги имкониятлари кўриб чиқилди. Конструктив руҳда ўтган учрашув икки давлат ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлди.