Словения билан ҳамкорлик истиқболлари кенгаймоқда
2025-04-22 09:40:00 / Янгиликлар
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Словения Республикаси Президентининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси, профессор Златко Шабич ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилди.
Жумладан, ўзаро академик алмашинувларни кенгайтириш, 2+2 шаклида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, Словения Савдо-саноат палатаси ва “SPIRIT” бизнесни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда инвестицион ва таълим-фан ҳамкорлигини ривожлантириш, биргаликда форумлар ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилди.
Томонлар учрашув асносида илгари сурилган таклифларни амалга ошириш юзасидан ишчи форматда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.