Оила ва хотин-қизлар қўмитасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
2025-02-06 10:05:00 / Янгиликлар

Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова томонидан Қарор ижроси бўйича тизимда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бугунга қадар амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Жойларда Қўмита масъул ходимлари ва ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Миллий гвардия қумондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов, Ички ишлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаевалар сўзга чиқиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар бўйича таклиф ва тавсияларини айтиб ўтди ҳамда ҳамкорликда эришиладиган натижалар ҳақида маълум қилди.
Йиғилишда шунингдек, миллий қадриятлар ва либосларни тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова ўз фикр-мулоҳазалари билан чиқиш қилди.