Алимент тўлаш тўғрисида келишув
Алимент тўлаш тўғрисида келишув
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи:
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида тузилади. Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари:
- Бир тарафдан:
- Алимент тўлайдиган шахс.
- Бошқа тарафдан:
- Алимент олувчи ва (ёки) унинг қонуний вакили.
- Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган шахслар битим иштироқчилари бўлса Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими.(зарур ҳолларда)
Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.
Хизматни олиш нархи
Никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ёки бекор қилиш давлат божи ундирилмайди.
Хизматни олиш муддати: 60 дақиқагача
Хизматни олишнинг якуний натижаси: Алимент тўлаш тўғрисида келишув
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси.
- Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Божи Тўғрисида» Қонуни.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» Буйруғи.
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон «Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» Буйруғига илова.