Фойдали модел учун патент олиш
Фойдали моделлар
Фойдали модель сифатида кўрсатилган объект, башарти у янги бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса Агентлик томонидан рўйхатга олинади ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Давлат божи:
- Талабнома берганлик учун, патент беришга, расмий экспертиза ўтказишга ва маълумотларни эълон қилишга талабнома бериш битта ихтирога - БҲМнинг 1 баравари
Расмий экспертиза:
- Талабнома топширилган санадан бошлаб 2 ой ўтгандан кейин Агентлик томонидан ўтказилади.
- Фойдали модель рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотларни расман эълон қилиш:
- Патент бериш объект рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган санадан эътиборан 10 кун ўтганидан кейин Агентлик томонидан амалга оширилади.
Норматив ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 397-II-сон «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонун
- «Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш» Қоидалари (рўйхат рақами 1678, 05.05.2007 й.)
- Фойдали моделга Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари (29.04.2004 й. рўйхат № 1343)