Фарзандликка олиш тартиби
- Агар фарзандликка олиш натижасида фарзандликка олинган боланинг ҳуқуқлари бузиладиган бўлса, фарзандликка олиш мумкин эмас.
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси чет давлат фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсати олдиндан олинган бўлсагина Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.