Ипотека кредити
- Ипотека кредитининг муддати ва миқдори, шунингдек, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасидаги битим бўйича, банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ белгиланади.
- Бунда, ипотека кредити ҳисобланган уй-жой қийматининг 90 фоизидан ошмайдиган миқдорда берилади.
- Ипотека кредитини олиш учун ариза берувчи уй-жой қийматинг 10 фоизи миқдорида пулга эга бўлиши керак. Ушбу маблағлар қарз олувчининг номига очиладиган депозит ҳисобварағига жойлаштирилади.
- Ипотека кредити олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 30 иш кунидан ошмаслиги керак.
- Ипотека шартномаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилади.
- 2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилди.
- Аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари муддати 20 йилгача узайтирилди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида Молия вазирлигининг тижорат банкларига ажратган кредит ресурслари ҳисобидан мазкур қарор қабул қилингунга қадар жисмоний шахсларга қонунда белгиланган тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун кредитлар ажратишга рухсат берилди.
Қўшимча маълумотни банкларнинг ҳудудий филиаллари орқали олиш мумкин.